Ховос тумани Қаҳрамон маҳалласидаги ДХМ филиали қайта жиҳозланиб, янги режимда иш фаолиятини бошлади
Бугун, 9 февралдан бошлаб Ховос туманининг “Қаҳрамон” маҳалласида фаолият юритган давлат хизматлари маркази филиали қайта жиҳозланиб, янги иш режимига ўтди. Тантанали маросимда адлия вазири Акбар Тошқулов иштирок этди.
Ушбу маҳалла 2004 йилга қадар Меҳнатобод тумани тасарруфида бўлган, туман тугатилгандан сўнг Ховос тумани ҳудудига ўтган. Ҳозирда “Қаҳрамон” маҳалласида беш минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада Ховос туман давлат хизматлари маркази филиали фаолият юритади. Туман марказидан 35 — 40 км. масофа олисда жойлашган маҳаллада филиал томонидан ён атрофдаги “Бинокор”, “Бўстон”,“Пахтакор”, “Ҳуснобод”, “Янгиер” маҳаллалари фуқароларига ҳам хизмат кўрсатилмоқда.
Бугунга қадар мазкур филиал орқали юқорида қайд этилган 6 та маҳалла аҳолиси ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари давлат хизматларини олиш имкони мавжуд эди. Эндиликда филиал душанбадан жума кунигача соат 9:00 дан 18:00 га қадар доимий иш режимида ишлайди. Мақсад — аҳолини бир ҳужжатни деб овора қилмаслик, фуқароларга қулайлик яратишдир.
Ховослик фуқаролар энди ўзларига қулай вақтда ўз маҳалласида кўрсатилаётган хизматдан фойдаланиши мумкин. Филиалда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликлар мавжуд. Шинам хона, интернетга уланган компьютер тўплами, давлат хизматлари ва улардан фойдаланиш бўйича ҳақида маълумот берувчи ахборот бурчаклари ва бошқалар шулар жумласидан. Аҳоли оммабоп бўлган 100 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Шу куни филиалда ФҲДЁ бўлими томонидан ёш оиланинг никоҳи қонуний қайд этилди. Шунингдек, “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида 7 нафар ховослик фуқарога ҳужжатлар топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг