Хоразмда ноқонуний алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарган яширин цехлар фош этилди
Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. отаси Б.Б. билан Урганч тумани, «Қумработ» МФЙ ҳудудидаги турар-жой биноси ва Урганч шаҳри «Ашхобод» МФЙ ҳудудида жойлашган омборхонада қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида ушбу яширин цехлардан 388 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти, 95 та елим идишда 475 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи М.Р. «Арбоблар» МФЙ ҳудудидаги хонадонда қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 7 турдаги жами 4 614 дона қалбаки алкоголь маҳсулотлари, 817 дона турли номдаги алкоголли ичимликлар қутилари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг