Хоразмда ФВБнинг 2 ходими пора билан қўлга тушди
Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходимининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Тупроққалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уни Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 минг 500 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 миллион 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
«Ҳозирда мазкур фавқулодда вазиятлар қутқарувчиларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг