Хоразмда фуқаро танишини обрўсизлантириш билан таҳдид қилиб 5000 АҚШ доллари талаб қилди
Шовот туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депортаменти Хоразм вилояти бошқарамасига мурожаат қилган. Фуқаро мурожаатида таниши унинг шахсий ҳаёти акс этган фотосуратларни «Instagram» ижтимоий тармоғига жойлаштириш орқали уни обрўсизлантириш билан таҳдид қилаётганини билдирган.
Бошқарма томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1999 йилда туғилган фуқаро акасининг номига очилган Инстаграм саҳифасидан суратларни олиб ташлаш эвазига танишидан 5000 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг