Хитой АҚШнинг таҳдидлари фонида «охиригача курашишга» ваъда берди

Хитой савдо вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитойга қўшимча 50 фоизлик бож жорий этиш ҳақидаги таҳдидларига жавобан «охиригача курашишга» ваъда берди.
«АҚШнинг Хитойга божларни ошириш ҳақидаги таҳдиди нотўғри ва яна бир бор Қўшма Штатларнинг шантаж характерини кўрсатмоқда. Хитой бунга ҳеч қачон рози бўлмайди. Агар АҚШ бунга қатъий жазм этса, Хитой охиригача курашади», — дея қайд этди вазирлик.
Вазирлик вакилининг қўшимча қилишича, Вашингтоннинг Пекинга божлар жорий этиши ҳеч қандай асосга эга бўлмаган «бир томонлама қўрқитишнинг одатий амалиёти»дир. Агар АҚШ ўз сиёсатини қатъийлаштирса, Хитой ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарши чоралар кўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойни ўзи жорий этган 34 фоизлик божлардан воз кечишга чақирган, акс ҳолда Қўшма Штатлар Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга бож тўловларини яна 50 фоизга оширади. Қўшимча 50 фоизлик бож президент томонидан Хитойнинг барча импортларига жорий қилган 34 фоиз, шунингдек, амалда бўлган 20 фоизлик божга қўшимча бўлади. Натижада, Хитой учун умумий тариф 100 фоиздан ошиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг