Хитой АҚШ президенти Жо Байденнинг Тайванни ҳимоя қилиш ҳақидаги гапларига кескин норозилик билдирди

Иллюстратив фото
АҚШ Хитойнинг ўз суверенитетини ҳимоя қилишдаги қатъиятини паст баҳолашни бас қилиши керак. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги президент Жо Байденнинг Тайванга ёрдам бериш нияти ҳақидаги сўзлари учун АҚШга норозилик билдирди.
«АҚШ Хитойнинг ўз суверенитетини ҳимоя қилишдаги қатъиятини паст баҳолашни бас қилиши керак». Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Жо Байденнинг Пекин бостириб кирган тақдирда Тайванни ҳимоя қилишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига шундай муносабат билдирди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нингнинг айтишича, Вашингтон томонидан хатти-ҳаракатлари бўлса, Хитой чора кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Пекин ҳам Америка етакчисининг сўзларидан норозилигини билдирди ва аллақачон Америка томонига маълум қилди.
«Америка томонининг баёнотлари «Ягона Хитой» тамойили ва учта қўшма Хитой — АҚШ коммуникелари қоидаларини қўпол равишда бузади. Хусусан, АҚШнинг Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик ҳақидаги муҳим мажбуриятини жиддий равишда бузади», деЙди дипломат.
Маонинг таъкидлашича, дунёда фақат битта Хитой бор ва Тайван унинг бир қисмидир, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати ҳисобланади.
«Ватанни тўлиқ бирлаштиришни амалга ошириш Хитойнинг барча ўғил-қизларининг умумий интилиши ва муқаддас бурчидир», дея хулоса қилади Хитой ТИВ вакили.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден, агар Хитой оролга бостириб кирса, Қўшма Штатлар Тайванни ҳимоя қилиш ниятида эканини айтган эди. У бу ҳақда CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилган. Шу билан бирга, Америка раҳбари ҳамкорликка қарамай, Вашингтон Тайванни Хитойдан мустақилликка эришишга ундамаётганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг