Хатирчи ва Гулистон туманларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

10:53 20 Июль 2023 Жамият
308 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “P.N.» фермер хўжалиги раҳбари Н.П. хўжаликнинг 1,4 гектар суғориладиган ер майдонини фуқаро Ш.Ш.га гўёки туман қишлоқ хўжалиги бўлимида ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Э. ўзига сабзавотчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун ажратилган 5,8 гектар суғориладиган ер майдонини фуқаро Б.Д.га 16 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 9 900 АҚШ доллари ва 1,15  млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?