Келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчати экилади
Бугунги кунда экологик муаммолар глобал муаммога айланиб, уларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Оролнинг
Шу боис мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз раислигида 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, мутасаддилар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Йиғилишда бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги, бунга ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкинлиги айтилди. Демак, ҳар биримиз маҳалла
Таҳлилларга кўра, деярли барча давлатларда қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ортиб бормоқда. Мамлакатимизда иқтисодий-ижтимоий ўсиш ҳисобига бу кўрсаткич 7 миллион тоннага етиб, йилига 2 фоиздан ўсмоқда. Лекин уларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш аҳволи қониқарли эмас.
Хусусан, Қорақалпоғистонда 10 фоиз, Фарғона ва Қашқадарёда 20 фоиз чиқинди қайта ишланади, холос. 781 та маҳаллада чиқиндиларни олиб чиқиш масаласи ҳал этилмаган. Аҳолининг бу соҳадаги хизматлар бўйича дебитор қарздорлиги ҳам кўп. Тиббиёт ва таълим муассасалари, бозорлар учун 19 минг дона чиқинди контейнерларига эҳтиёж бор. Шунинг учун мазкур муаммога жиддий ёндашиш тақозо этилмоқда.
Ҳаммамизга аёнки, 2021 йил ноябрда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эълон қилиниб, 200 миллион
Чунки «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас. Унинг доирасида келгуси беш йилда 1 миллиард
Албатта, дарахт кўчатларини экиш ишлари жадаллик билан давом этаётгани
Халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Лекин бу эзгу одатлар бугун негадир йўқолиб кетаётгандек гўё. Шу нуқтаи назардан, олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли тарзда амалга ошириш учун бор билим ва маҳоратимизни ишга солишимиз, Ватанимиз тараққиёти йўлида ёниб яшашимиз керак. Зеро, тозалик бор жойда файзу барака бўлади.
Равшанбек БEГМАТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг