Йилнинг тўрт фаслида ҳам маҳсулот етиштирилади

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимиз минтақадаги энг мақбул иқлим шароитига эга ҳудуд ҳисобланади. Буни тўрт фаслнинг ўз ўрнида келишидан ҳам билсак бўлади. Бироқ Асака туманида қишда ҳам ёз ҳароратини ҳис этишингиз мумкин. Қандай қилиб, дейсизми?
— Туманимизда иссиқхоначилик ривожланган, — дейди лидер тадбиркор Дилмурод Маматалиев. — Масалан, мен раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигидан етти гектар ер майдони ёшлар учун ажратиб берилган. Уларнинг ҳар бири 15 сотихдан иборат майдонда иссиқхоналар ташкил этиб, «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида маҳсулот етиштирмоқда. Ўтган йили ҳар бир ёш тадбиркор 150 миллион сўмдан 250 миллион сўмгача даромад олган. Бу йилги ҳосилнинг чўғи мўл. Даромад ҳам шунга мос бўлади.
Тумандаги томорқаларнинг 90 фоизи иссиқхоначиликка ихтисослаштирилган. Шу боис йил давомида тўрт мартагача ҳосил олинади. Эътиборли жиҳати, маҳсулот ҳали пишиб улгурмасидан қўшни давлатлардан харидорлар нақд. Улар йилнинг исталган даврида сифатли, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотини харид қилиши учун етарли шароит мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг