Йил якунига қадар битирувчиларнинг 50% дан кўпроқ қисми иш билан таъминланган
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2024 йил декабрь ҳолатига кўра, олий таълим муассасалари ва профессионал таълим битирувчиларининг ярмидан кўпроғи иш билан таъминланган.
Маълумотларга кўра, 194 417 нафар олий таълим битирувчисидан 113 856 нафари (58,6%), 147 900 нафар профессионал таълим муассасалари битирувчисининг 74 403 нафари (50,3%) бандлиги таъминланган.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб меҳнат бозорига қайтаётган ёшларнинг бандлиги бўйича ҳам ишлар олиб борилган. 2024 йилда 24 545 нафар ёш хизматни тугатган бўлиб, улардан:
— 17 787 нафари доимий иш билан таъминланди;
— 1 279 нафари ҳарбий қисмларда хизматини давом эттирмоқда;
— 2 047 нафари олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
Ёшларнинг бандлигини таъминлашда 8 та асосий инструментдан фойдаланилмоқда:
1. “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали бўш иш ўринларига йўлланмалар бериш.
2. Касб-ҳунар марказларида касбий кўникмалар ўргатиш.
3. Субсидия ажратиш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш.
4. Жамоат ишларига жалб этиш.
5. Оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали имтиёзли кредитлар бериш.
6. Ер майдонларини онлайн аукцион орқали ижарага бериш.
7. Ишсизлик нафақасини тўлаш орқали ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш.
8. Хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятига юбориш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг