Ижтимоий тармоқларни блоклаш Ўзбекистонга қанчага тушгани очиқланди

23:56 04 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1365 0

Kapital.uz нашри Netblock хизмати ёрдамида 3 ноябрь оқшомида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блоклаш қанчага тушганини маълум қилди.

3 ноябрь кечки вақтда Ўзбекистонда Telegram, Instagram ва YouTube'нинг ишлаши расман чекланди. Хизматлар фақат икки соат атрофида чекланган эди. Шундан сўнг мамлакатдаги чекловлар босқичма-босқич бекор қилинди, “Ўзкомназорат” раҳбари нотўғри ва келишилмаган ҳаракатлари учун ишдан бўшатилди.

Netblock хизмати маълумотларига кўра, республикада 2 соатлик блокировка ҳукуматга 259,1 минг долларга тушган.‌‌

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?