Ижтимоий тармоқларда НАҲ вирусини юқтирганлар кўпайиб бормоқда — Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров шахсий саҳифасида ижтимоий тармоқларда НАҲ вирусини юқтирганлар кўпайиб бораётгани ҳақида ёзди.
Қодировга кўра, нафрат, адоват ва ҳасад комбинациясидаги вирус инсон қалби ва юзини қорайтириб, шахсни ўзига ишончини заифлаштириб, ҳатто ўз номини ҳам унуттириб юборади, дейилмоқда.
Хасталанганларни ижтимоий тармоқлардаги изоҳларидан билиб олиш мумкин: нафрат, адоват ва ҳақорат бақириб туради.
«Бу вирусни фикрлар эмас, номлар жазавага келтириши айтилмоқда.
Вакцина топилгунча, хасталикни авж олдирмаслик учун уларни ўқимаслик, улар билан мулоқотни тўхтатиш ва яккалаб туриш тавсия қилинмоқда.
Ҳали вирусни юқтирмаган негативчиларга…
Ҳеч ким мукаммал эмас, хато сўз, хато фикр, хато хулоса… ҳеч ким хатодан кафолатланмаган. Фикрни хато ёки тўғри эканлигини таҳлиллар, муқобил фикр, тўғри танқид ва муносабатларда аниқлаш мумкин. Ақл эгалари муҳокамада тортишадилар, хатоларини тан оладилар ва хулоса қиладилар.
Шахсан мен, бундай мулоқот учун доимо миннатдорман.
Барака топгур негативчилар, ўзингизни асранг. Муҳокамага идрок ва сабрингиз етмайдими, ўзингизни бунчалар ерга урманг.
Энг яхшиси, ёқмаган ном саҳифасини ўқиманг, изоҳ ёзманг, саҳифадан чиқиб кетинг, тамом, касалланиш эҳтимолингиз кескин камаяди», деб ёзади Қодиров.
Шунингдек, партия раҳбарининг қўшимча қилишича, номимни ўзгартириб, смс ёки мессенжерда таҳдид қилсам, ҳеч ким мени тополмайди, деб ўйлайдиган, хасталикнинг мураккаб даражасига етиб келганлар ҳам йўқ эмас.
Бу даражага етиб келганларни 50 миллион сўмгача «ренимацион рецепт» ёки 3 ойгача мажбурий яккалаш орқали даволаш кўзда тутилган.
«Хасталанганлар ҳам ватандошларимиз. Уларга тузалиш учун ёрдам берайлик», дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг