Истеъмолчига товар тўғрисидаги барча ахборот давлат тилида тўлиқ етказилади — Қонун лойиҳаси
Депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқмоқда.
Қонун лойиҳасини маромига етказишда истеъмолчилар ҳуқуқларини кафолатлаш, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, иш ва хизмат кўрсатувчи) масъулиятини янада оширишга қаратилган нормалар билан бойитилди.
Шунингдек, қонун лойиҳасида ишлаб чиқарувчи ҳақида, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари, товар тўғрисидаги ахборотни истеъмолчиларга давлат тилида тўлиқ етказиш, товарни экспертизадан ўтказиш ҳолатлари ўз аксини топмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳада ваколатли давлат органи ва нодавлат жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколат ва ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг