Исроилнинг Ғазодаги турар-жой биноларига ҳужум қилиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазо шаҳрининг «Шужая» маҳалласидаги турар-жой биноларига бир неча бор ҳужум уюштирди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.
Маълум қилинишича, бугун, 10 апрель куни Исроил ҳарбийлари Ғазо ҳудудидаги турар-жой биноларига қилган ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлган, 55 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, яна 80 нафарга яқин фаластинлик вайроналар остида бедарак йўқолган.
Ҳужумга гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари тинч аҳолини геноцид қилишда давом этмоқда.
«Мазкур ҳужумларни бошқача таърифлаб бўлмайди. Улар инсонларни қириб ташлашни мақсад қилган. Шифохоналар ўнлаб оғир беморлар билан тўлган. Омон қолганларни сақлаб қолиш учун мунтазам равишда қон қуйилиши зарур бўлмоқда», — дейди маҳаллий аҳоли вакиллари.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши урушида бугунги кунга қадар 50 минг 846 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 115 минг 729 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган. Маҳаллий ҳукумат расмийлари вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб инсонларни вафот этганини тахмин қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг