Исроил Мадримов расман «Усик—Фьюри 2» бокс кечасида жанг қилади. Унинг рақиби Украинадан
21 декабрь куни Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёдда «Тайсон Фьюри – Александр Усик 2» бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтадиган барча жанглар маълум бўлди. Гап шундаки, ушбу жанг кечасининг иккинчи асосий жанги айнан ҳамюртимиз иштирокида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Matchroomboxing» хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу бокс кечасидан 6 та асосий жанг ўрин олган бўлиб, ҳамюртимиз анча кучли рақибга қарши рингга кўтарилади.
Ушбу кечада қуйидаги жанглар бўлиб ўтади:
6) Исаак Лоу (25-2-3, 8 КО) — Ли Макгрегор (14-1-1, 11 КО)
5) Дэннис Маккенн (16-0-1, 8 КО) — Питер Макгрейл (10-1, 6 КО)
4) Жонни Фишер (12-0, 11 КО) — Девид Аллен (23-6-2, 18 КО)
3) Мосес Итаума (10-0, 8 КО) — Демси Маккин (22-1, 14 КО)
2) Сергей Богачук (24-2, 23 КО) — Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО)
1) Тайсон Фьюри (34-1-1, 24 КО) — Олександр Усик (22-0, 14 КО).

Ҳамюртимиз ўзининг сўнгги жангини Теренс Кроуфордга қарши 4 август куни Лос-Анжелесда ўтказган ва рақибига 115-113, 115-113, 116-112 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Шунингдек, украиналик 29 ёшли Сергей Богачук (24-2-0) эса ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди.
Аввалроқ, илк бор республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси «THE»нинг рўйхатидан жой олганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг