Илк бор республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси «THE»нинг рўйхатидан жой олди
Буюк Британиянинг нуфузли «Times Higher Education» халқаро рейтинг ташкилоти «World University Rankings-2025 TOP-1000» олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рейтингга юртимиздан учта таълим даргоҳи кирди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети 601-800 ўринни, Ўзбекистон миллий университети 1001-1200, Тошкент ахборот технологиялари университети 1501-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, 48 та Ўзбекистон олий таълим ташкилоти репортёр (даъвогар) мақомида рўйхатга киритилди. Шунингдек, «THE» ҳисоботида қайд этилишича, тадқиқот сифати мезони таҳлилига кўра Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ушбу мезондаги натижалари жаҳон ўртача кўрсаткичидан юқори эканлиги билдирган.
Хабар қилинишича, «Times Higher Education» рейтинг ташкилоти дунёнинг 133 давлатининг 2 минг 860 дан ортиқ олий таълим ташкилотлари орасида уларнинг халқаро даражадаги академик нуфузи, илмий нашрлар фаоллиги, иқтибослик самарадорлиги, билимлар трансфери, халқаро ҳамкорлик ҳамда илм-фан ва ижтимоий соҳа равнақига қўшган ҳиссаси мезонлари асосида баҳолаб келади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг 2 та олийгоҳи бошқа бир нуфузли рейтинг QS (QS World University Rankings-2025) нинг ТОП-1000 талигидан ўрин эгаллаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг