Исроил кучлари Ғазодаги тинч аҳоли бошпаналарига ҳужум қилиши оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

12:35 13 Июль 2025 Дунё
199 0

Исроил кучларининг Ғазони бомбардимон қилиши оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.

Унда айтилишича, Исроил ҳарбий кучлари жанубий Ал-Маваси шаҳридаги эвакуация қилинган одамлар жойлашган бошпаналарга зарба берган. Мазкур ҳужумлар оқибатида камида 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Ўнлаб инсонлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохоналарга юборилган.

Бундан ташқари, Исроил кучларининг Ғазо шаҳридаги Ҳамид кўчасида жойлашган турар-жой биносига уюштирган ҳужуми оқибатида яна беш нафар фаластинлик қурбон бўлган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қилган босқинлари оқибатида камида 57 минг 882 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 138 минг 95 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?