Ислом цивилизацияси марказида Кўксарой макети яратилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази таркибида тарихий обидаларни тиклаш ва уларнинг илмий-назарий тадқиқотларини ривожлантириш мақсадида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири – Самарқанддаги Кўксарой мажмуасининг макетини яратишдир.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу лойиҳа орқали тарихий ёдгорликни замонавий технологиялар ёрдамида қайта жонлантириш ва экспозиция таркибида намойиш этиш режалаштирилган.
Кўксарой мажмуаси ўз даврида Самарқанднинг энг муҳим меъморий иншоотларидан бири бўлган. Манбалар асосида қайта тикланаётган ушбу макет 4 қаватдан иборат бўлиб, унда Арки олий, зарбхона, турли маъмурий бинолар ҳамда махсус қабулхона – Бўстонсарой ўрин олади. Шунингдек, Кўктош муляжи тайёрланиб, экспозиция таркибига киритилади. Бу тарихий ёдгорликнинг реконструкцияси тадқиқотчилар, сайёҳлар ва маданий меросга қизиқувчилар учун қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
Бу ташаббус нафақат Самарқанд тарихининг муҳим бир қисми бўлган Кўксарой мажмуасининг қайта тикланишига хизмат қилади, балки келажак авлодлар учун маданий ва илмий меросни сақлаб қолиш ҳамда оммалаштиришга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг