«Ислом давлати» террор ташкилоти аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

18:27 30 Октябр 2021 Жамият
1027 0

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқадорликда айбланиб қидирувда бўлган фуқарони Ўзбекистонга олиб келди.

Маълумотларга кўра, 2014 йилнинг февраль ойида фуқаро Россияга мавсумий ишлаш учун жўнаб кетган ва интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан алоқа ўрнатган. Уларнинг таъсири остида уйига қайтиб, икки фарзандини ота-онасига қолдириб, рафиқаси билан бирга 2015 йилнинг март ойида Сурияга кетган ва у ерда «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган.

2015-2021 йилларда Сурия ва Ироқдаги террорчилик ташкилотлари сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Шунингдек, қидирувдаги шахс жорий йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларидан бирида ўтказилиши керак бўлган қўпорувчилик операциясида иштирок этиши керак эди.

Ҳозирда фуқарога нисбатан очилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?