Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри қандай юритилади?

Ҳукумат қарори билан «Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда олиб борилади.
Бунда масъул органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхати тузилади, тасдиқланади ҳамда уларни қайта кўриб чиқиш ёки янгилаб бориш ишлари амалга оширилади.
Реестрни юритишдан асосий мақсад назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш ва давлат назоратида ҳам шаффофликни таъминлашдан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг