Ўзбекистон ҳарбийлар терма жамоаси халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистон Ислом Республикаси ҳудудида ўтказилган VIII Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида рекорд натижа билан ғолиб бўлди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, мазкур мусобақа Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларига қарашли 22 армия корпусининг Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази базасида ўтказилди.
Ушбу мусобақада 14 та давлат – Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри-Ланка, Беларусь Республикаси, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистон Ислом Республикасининг 14 та, жами 31 та жамоа баҳс олиб боришди.
Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 90 км (60 соат вақт ичида)гача бўлган маршрутнинг 7 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, унда тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек, кутилмаган тестларни ечиш машқини бажарган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси қуръага биноан биринчи назорат нуқтасидан 17-бўлиб ҳаракатланишни бошлаган бўлсада, ҳар битта нуқтада махсус вазифаларни мувафаққиятли бажариб, 46 соат 44 дақиқада маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 34 дақиқа 15 сонияда 90 килограмм ярадорни тўлиқ анжом-аслаҳалар билан 5 километр масофага эвакуация қилиш вазифасини бажариб, мусобақа рекордини ўрнатди.
Мусобақанинг якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 95 фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Хитой жамоаси эса 74 фоизлик натижа билан иккинчи, 65 фоизлик натижа билан Баҳрайн жамоаси учинчи ўринда қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг