Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди

Бугун, 5 апрель куни Қозоғистонда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Украина вакили Игорь Шевадзуцкийга қарши рингга кўтарилди.
10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамлар Баҳодир Жалоловни ғолиб деб топди. Мазкур жанг деярли тенг курашлар остида кечди, қачонки Жалолов иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўймагунича. Шевадзуцкий ишонч билан олдинга борди ва бир лаҳза ўзбекистонлик боксчини бурчакка қисиб қўйди, аммо Жалолов тўғридан иккилик зарбасини йўллаш орқали уни мувозанатдан чиқариб, вазиятни ўз томонига оғдириб олди.
Бу вазият Баҳодир фойдасига ишлади ва ҳакам ҳисобни очди. Кейинчалик айнан шу нокдаун ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини таъминлади.
Жанг якунига етиб, спортчилар кийим алмаштириш хонасига кетгач, Баҳодир Жалолов қўлидан жароҳат олгани аён бўлди. Бу эса ҳамюртимизнинг темпни бироз тушириб, жангни назорат қилиши ва таваккалдан қочишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Шу тариқа, Жалолов ўзининг профессионал боксдаги 15-жангида ҳам ғалабани қўлга киритди. Айтиш жоиз, ушбу баҳсгача у 14 та жангини муддатидан аввал, нокаут билан якунлаган.
Шунингдек, мазкур бокс кечасида профессионал боксда фаолият олиб бораётган яна бир ўзбекистонлик спортчи Отабек Холматов ҳам навбатдаги жангини ўтказди. У филиппинлик Жейсон Манигосга қарши рингга кўтарилди ва 8 раундга мўлжалланган жанг якунига бир дақиқа қолганида техник нокаут эвазига ғалабани илиб кетди.
Қайд этиш жоиз, Холматов жанг давомида иккинчи ва тўртинчи раундларда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Бу эса ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини таъминлади. Маълумот учун, ҳозирда унинг ҳисобида 13 ғалаба ва битта мағлубият бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг