Иномжон Мажидов ишдан кетдими?
Ижтимоий тармоқларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг ўз лавозимдан кетгани ва Ўзбекистон Миллий университетига ректор этиб тайинлангани ҳақида гаплар тарқамоқда. Бу гапларни аниқлаштириш учун «Халқ сўзи» нашри вазирлик матбуот котиби Фарҳод Бабашев билан боғланди.
Матбуот котибининг маълум қилишича вазир ишдан кетгани ҳақидаги гаплар ёлғон, вазирлик раҳбариятида ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ.
«Телеграм каналларининг бири бу нотўғри хабарни тарқатди, мен улар билан боғландим ва хабар ўчирилди», дея маълум қилди Ф.Бабашев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иномжон Мажидов «Халқ сўзи» мухбири билан суҳбатда айрим абитуриентлар учун берилаётган имтиёзлар ҳамда олий таълимдаги кўчирмакашликлар, ислоҳотлар сезилмаётган магистратура ва докторантура таълими ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг