Иномжон Мажидов олий таълимдаги кўчирмакашликлар, ислоҳотлар сезилмаётган магистратура ва докторантура таълими ҳақида
“Tashkent city«даги Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида ўтказилган «Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари» мавзусидаги тадбирда Олий ва ўрта таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам иштирок этди ва ёшлар билан мулоқот қилди.
Учрашувдан сўнг, «Халқ сўзи» мухбири олий таълимдаги кўчирмакашликлар, магистратура ва докторантура таълимидаги ислоҳотлар ҳақида вазирга савол берди.
– Бугунги кунда бакалаврга кириш бўйича яхши ишлар қилинди, лекин магистратура ва докторантурага оид ислоҳотлар деярли сезилмаяпти. Ихтиёр тўла ОТМни ўзига ташлаб қийилгандек, қачон кенгроқ назоратга олинади? Оддийгина мисол, ҳатто плагиат тизими ҳам йўқ. Талабалар саралаб олинаётганда диплом иши диссертациясини ўзи ёзганми, йўқми, қаерлардан кўчирган, буям текширилмайди...
– Бу йилдан сиз айтгандек олий ўқув юртларига ташлаб қўйилгани йўқ. Биринчидан, магистратурада рақобат унақа баланд эмас, биринчи йил 2 тадан ошди, лекин шу йилгача бир ўринга 2 та эди. Бу йил ҳаммасини умумий тестдан ўтказдик. Умумий дейиш нотўғри-ю соҳавий тест ўтказдик, умумий залларда топширишди. Энди ишларни текширишда антиплагиат деган дастурдан фойдаланиляпти. Кўпроқ ҳимоялар учун дастур ишлатиляпти. Фақат битирув иши эмас, антиплагиат тизими ижодий ишларга ўтказилди, қаердадир давлат имтиҳонларига ўтказилди.
– Айнан қайси университетлар шундай қилди, мисол келтира оласизми?
– Масалан, ЎзМУда ахборот технологиялари дастурлари жудаям ривожланган, уларда фойдаланилди.
– Вазирлик тизимдан фойдаланиш учун мажбурият қўймайдими?
– Йўқ, мажбурият эмас талаб қўяди, уни бориб бошқармайди.
– Ғалати эмасми, талаб қўйса-ю текширмаса?
– Эшитган бўлсангиз керак, академик мустақиллик, тўғрими? Олий ўқув юртининг умуман мустақиллиги, бошқарув мустақиллиги ана ўша принциплари ҳам бор. Ҳозир вазирлик олий ўқув юртининг ҳар битта қадам босишини, нима қилиши кераклигини ёзиб ўтирса, биз яна 10 йил орқага қайтамиз.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг