Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.B.” МЧЖ масъул шахслари Автобетонасос техникасини харид қилиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини нақдлаштириб олишга эришиб, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.t.” МЧЖда кассир вазифасида ишлаган Д.У. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, МЧЖ мижозлари томонидан тўланган кредит тўловларини кирим қилмасдан жами 276,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг