Иккита туманни ўзаро боғлаб турувчи кўприк қайта қурилмоқда

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Жалақудуқ туманидан ўтувчи “Оқбўйрасой” канали устига қурилган кўприк давлат аҳамиятига молик бўлиб, Жалақудуқ, Хўжаобод туманларини ўзаро боғлаб туради. Ҳар иккала туманда ҳаракатланувчи автомобилларнинг узоғини яқин қилувчи кўприк, афсуски, бундан бир неча ой аввал табиий офат туфайли қулаб тушди.
— Узунлиги 54 метрни, қатнов қисми 11 метрни ташкил этувчи ушбу кўприк “Ўзйўлкўприк” кластери Андижон филиали томонидан барпо этилмоқда, — дейди Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходими Юлдузхон Маллабоева. — У замон талабларига тўла мос келадиган лойиҳа асосида қурилмоқда. Икки четида пиёдалар учун алоҳида йўлаклар ҳам бўлади.
Ушбу объект жорий йилнинг 1-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирган. У ишга туширилгач, бир кунда юзлаб автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатлари енгиллашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг