ИИОда махсус унвон учун хизмат ўташ муддатлари ўзгарди
Жорий йилнинг 21 август куни Шавкат Мирзиёев Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Ҳужжатга кўра, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Хусусан, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
- катта лейтенант — 3 йил (ҳозиргача 2 йил)
- капитан — 4 йил (3 йил);
- майор — 5 йил (4 йил);
- подполковник — 6 йил (5 йил).
Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари ўзгарди:
- божхона хизмати катта лейтенанти — 3 йил (бунгача 2 йил);
- божхона хизмати капитани — 4 йил (3 йил);
- божхона хизмати майори — 5 йил (4 йил);
- божхона хизмати подполковниги — 6 йил (5 йил).
Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
- катта лейтенант ҳарбий унвонида — 3 йил (бунгача 2 йил);
- капитан ҳарбий унвонида — 4 йил (3 йил);
- майор ҳарбий унвонида — 5 йил (4 йил);
- подполковник ҳарбий унвонида — 6 йил (5 йил).
Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
- катта лейтенант — 3 йил (ҳозиргача 2 йил);
- капитан — 4 йил (3 йил);
- майор — 5 йил (4 йил);
- подполковник — 6 йил (5 йил).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг