«Ҳеч бир мамлакат Украинанинг НАТОга қўшилишига вето қўйишга ҳақли эмас» — Пентагон раҳбари

07:53 20 Октябр 2021 Дунё
548 0

Фото: AP

Ҳеч бир давлат НАТОга ҳар қандай давлатнинг киришига вето қўйишга ҳақли эмас, Украина Иттифоқ билан яқинлашуви тўғрисида мустақил қарор қабул қилади. Бу ҳақда Киевда ўтказилган брифингда АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остин айтиб ўтди.

Журналистлар Пентагон раҳбаридан Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболлари, альянсга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режаси ҳамда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнотига жавоб беришини сўрашди.

«НАТОга қўшилиш Россия учун энг ёмон сценарий. Ҳеч бир учинчи давлат НАТО аъзолигига вето қўйишга ҳақли эмас. Украина ўзининг ташқи сиёсатини ташқи аралашувсиз белгилашга ҳақли», — дейди Остин.

Вашингтон Россияни Қримнинг босиб олинишини, Донбасс, Қора денгиз ва Украина чегаралари яқинидаги вазиятни, АҚШ ва америкалик шерикларга киберҳужумларни тўхтатишга чақиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?