Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
Ҳукумат қарори (609-сон, 27.09.2021 й.) билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги (“Huquqiy axborot” расмий телеграм канали) маълум қилди.
Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.
Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.
Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:
➖ жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
➖ иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;
➖ ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
➖ ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
➖ иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
➖ ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
➖ ҳайдовчилар маст бўлмаса;
➖ транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг