Гўшт, тирик ҳайвонлар, картошкани ҳамда музлатилган балиқ импорти ва реализациясида ҚҚС бўйича имтиёзлар берилиши мумкин — Қонун лойиҳаси
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.
Муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси 3 та моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қатор асосий қўшимча киритишни ўз ичига олган.
Хусусан, лойиҳада гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда), сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни хориждан Ўзбекистонга олиб киришда ва реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг