Германия Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги ҳаракатлари ўзининг «бошига етиши» мумкинлигидан огоҳлантирди
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Исроилни Ғарбий Соҳилга ҳарбий ҳужум уюштирмасликка чақирди. Бербок исроиллик ҳамкасби билан учрашгач, бундай ҳаракатлар Исроил хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда «Al Jazeera» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, немис сиёсатчиси баъзи Исроил вазирларининг Фаластин маъмуриятини ағдариш ва Ғарбий Соҳилда аҳоли пунктларини эгаллашга бўлган чақириқларидан хавотир билдирди. Бербок, шунингдек, Исроилнинг ўнг қанот раҳбарларининг манипуляцион баёнотларини танқид қилиб, Фаластин маъмуриятини мустаҳкамлаш тинчлик учун жуда муҳим эканлигини билдирган.
Унинг таъкидлашича, Германия ва Европа Иттифоқи терроризмга қарши кураш бўйича Фаластин маъмуриятидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр. «Барқарор Фаластин давлати сари қадамлар Исроилнинг узоқ муддатли хавфсизлиги учун зарур», деган у.
Германиянинг ушбу чақириқларига қарамасдан, Исроил Миллий хавфсизлик вазири раҳбарларидан бири Итамар Бен-Гвир Ғарбий Соҳилдаги ХАМАСнинг мағлубиятини давлатнинг ҳозирги можаро мақсадларига киритишга чақирди.
Германиянинг позицияси Фаластин маъмуриятини кучайтиришга қарши бўлган Исроилнинг ўнг қанот вазирлари позициясидан фарқ қилади. Исроилнинг бундай шароитда Ғазо ва Ғарбий Соҳилни бошқариши халқаро босимга дучор бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилгани ҳақида маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг