Хитой, Кения ва Эрон… Бу мамлакатлар Ўзбекистонга ниманинг импортида кучли учликни ташкил этади?
Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 28,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 19,9 минг тонна чой импорт қилган.
Ўзбекистон 7 ойда энг кўп чой импорт қилган давлат сифатида Хитой кўрсатилган бўлиб, Ўзбекистонга бу давлатдан 16,5 минг тонна чой маҳсулоти кириб келган.
Иккинчи ўринда Африка қитъаси вакили Кения жой олган бўлиб, 800 тонна чой импорт қилинган. Эрон ҳам экспортёр мамлакат сифатида 700 тонна чой экспорт қилган.
Кейинги ўринларда Ҳиндистон (0,6 минг тонна) ва Россия (0,4 минг тонна) ўрин олган.
Маълумот учун айтиш мумкинки, энг йирик чой экспорт қилувчи давлатлар қаторига Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Кения киради. Хитой дунёдаги чойнинг 20% дан ортиғини етказиб берувчи энг йирик экспортчи сифатида етакчилик қилади, Кения эса юқори сифатли қора чой экспорти билан машҳур.
Импорт қилувчи энг катта мамлакатлар сифатида эса Покистон, АҚШ ва Россияни қайд этиш мумкин. Европа Иттифоқи ҳам чой импортида муҳим рол ўйнайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг