АҚШ Сурияда ИШИД террорчиларига қарши жавоб зарбаси берди

17:30 20 Декабрь 2025 Дунё
266 0

АҚШ қўшинлари Сурия ҳудудида жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳи позицияларига оммавий жавоб зарбасини берди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Америка раҳбарининг таъкидлашича, амалга оширилган зарба «жуда муваффақиятли» бўлган.

«Мен ўтган ҳафта уч нафар буюк ватандошимизни ўлдирган террорчиларга қарши оммавий зарба беришни буюрдим. Икки нафар аскар ва бир нафар таржимон — ажойиб инсонлар», — деди Трамп.

Аввалроқ хорижий оммавий ахборот воситалари АҚШ ҳарбийлари томонидан Сурияда ИШИД позицияларига ҳаводан зарбалар берилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Амалиёт давомида Америка қирувчи самолётлари ва ҳарбий вертолётлар жалб этилган бўлиб, террорчиларга тегишли ўнлаб объектлар, жумладан қурол-аслаҳа омборлари нишонга олинган.

Ўтган ҳафта Пентагон маълум қилишича, Пальмира шаҳри яқинида АҚШ Миллий гвардиясининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ва бир нафар америкалик таржимон ҳалок бўлган. Улар минтақада ИШИДга қарши операцияларни қўллаб-қувватлаш ишларида иштирок этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?