Криштиану Роналдунинг 12 йиллик рекорди бугун янгиланиши мумкин
Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» сафида бир календарь йил ичида энг кўп гол киритган футболчига айланиш арафасида турибди. Бу ҳақда «PlanetFootball» нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар»нинг афсонавий ҳужумчиси Криштиану Роналду 2013 йилда Реал Мадрид сафида 59 та гол урган ва бу кўрсаткич клуб тарихида бир йилда қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади.
Айни пайтда эса «қироллик клуби» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025 йил давомида 58 та гол киритишга муваффақ бўлди. 21 декабрь куни «Реал Мадрид» 2025 йилдаги сўнгги расмий учрашувини ўтказади. Унда жамоага Севилья рақиб бўлади.
Агар ушбу баҳсда Мбаппе бир марта гол урса, у Криштиану Роналдунинг 12 йил давомида сақланиб келаётган натижасини такрорлайди. Агар икки бор рақиб дарвозасини ишғол этса, «Реал Мадрид» тарихида бир йил ичида энг кўп гол киритган футболчи сифатида янги рекорд ўрнатади.
Футбол мухлислари ва мутахассислар бу учрашувни катта қизиқиш билан кутмоқда. Чунки бу ўйин нафақат турнир жиҳатидан, балки клуб тарихида янги саҳифа очилиши мумкинлиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг