БУУМ! «Реал Мадрид» Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи
«Реал Мадрид» клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи. Бу ҳақда «Fichajes» нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қироллик клуби» «Манчестер Сити» режаларига тўлиқ кирмай қолаётган ўзбекистонлик марказий ҳимоячини ижарага олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу орқали мадридликлар ҳимоя чизиғини катта сармоясиз мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Қайд этилишича, ушбу эҳтимолий келишув «Реал Мадрид»нинг ҳозирги стратегиясига мос келади. Жамоа ҳимоядаги жароҳатлар ва ротация етишмаслиги сабаб қисқа муддатли ечим изламоқда. Шу нуқтаи назардан, Абдуқодир Ҳусанов трансфер бозоридаги энг маъқул вариант сифатида баҳоланмоқда. Мадридликлар Англия клубидан Ҳусановнинг ижара шартлари бўйича маълумот олган.
Хабарингиз бор, 21 ёшли ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг январь ойида Франциянинг «Ланс» клубидан тахминан 40 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Бироқ Пеп Гвардиола жамоасида юқори рақобат туфайли у кам ўйин амалиётига эга бўлди.
«Англия клубида футболчининг ривожи учун унга мунтазам ўйин амалиёти зарурлиги тан олинмоқда ва шу сабаб ижара варианти реал кўрилмоқда, айниқса «Реал Мадрид» каби юқори савияли клубга», дейилади манба хабарида.
Таъкидланишича, Мадридда Ҳусановнинг жисмоний кучи, ҳаводаги устунлиги ва ўсиш салоҳияти юқори баҳоланмоқда. Унга замонавий марказий ҳимоячи, тўп билан ўйнашда ишончли ва турли тактик схемаларга мослашувчан футболчи сифатида қаралмоқда. «Реал» уни ижара асосида олиб, юқори талаб даражасида ўзини қандай кўрсатишини баҳолашни режалаштирган. Ҳозирча мажбурий сотиб олиш банди кўзда тутилмаган.
Спорт жиҳатидан ташқари, мадридликлар бу трансфернинг институционал ва маркетинг томонларини ҳам инобатга олган. Ўзбекистонлик футболчининг келиши «Реал Мадрид» брендининг Осиё бозоридаги нуфузи ошишига хизмат қилиши мумкин. Бу омил ҳал қилувчи эмас, аммо умумий баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, «Манчестер Сити» ҳам футболчини тўлиқ сотиш ниятида эмас, балки унинг ривожи учун ижарага беришга тайёр. Томонлар ўртасидаги музокаралар ҳали бошланғич босқичда, қарор эса ижара шартлари ва маош тақсимотига боғлиқ бўлади. «Реал Мадрид» эса қишки бозорда шошилмасдан, иқтисодий мувозанатни сақлаган ҳолда ҳимояни кучайтиришни кўзламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Остон Ўрунов Эрон чемпионатидаги энг қиммат футболчига айланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг