«Gentra»дан салкам 175 миллионлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари топилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар аниқланган.
Жумладан, фуқаро А.Т. ва бошқалар «Gentra» русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан елимланмаган умумий баҳоси 174,1 миллион сўмлик жами 2894 қути тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳарида сотиш мақсадида олиб келганликлари ойдинлашган.
«Тезкор тадбир ходимлари томонидан аниқланган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг