Фуқароларни Германияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

13:23 23 Июль 2025 Жамият
149 0

Иллюстратив фото

Тошкентда фуқароларни хориж давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ф.А.» МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (муқаддам судланганлар) фуқароларни гўёки Германия давлатига ишга юбориши ҳақида интернет ижтимоий тармоқларига эълонлар жойлаштириб, ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ҳам Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушлангани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер