Фуқароларни АҚШ ва Японияга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида фуқароларни хорижий давлатларга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. АҚШда яшовчи қариндоши Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаролар З.С. ва Д.С.ни танишлари ёрдамида Мексика ва Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериши эвазига 22 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқа бир ҳолатда эса Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаролар М.А. ва Х.Т.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Япония давлатига ишга юбориши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг