Фуқаролар давлатга 2024 йилда қанча «яшил энергия» сотди?
2024 йилда 10 826 нафар ўзбекистонлик давлат электр тармоқларига ўтказган қуёш энергияси учун 12 млрд 182 млн сўм субсидия олди.
Субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилоятига (2,8 млрд сўм) тўғри келмоқда. Кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси (1,9 млрд сўм) ва Тошкент шаҳри ( 1,4 млрд сўм) турибди.
Қуёш энергияси орқали олинган пулларни «Солиқ» мобил иловаси «Кешбек ва имтиёзлар» хизматининг «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнасида банк картасига ўтказиб олиш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг