Форишда янги «Маҳалла маркази» фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фориш тумани марказидага эски бино капитал реконструкция қилиниб, қисқа муддатда замонавий кўринишдаги янги «Маҳалла маркази»га айлантирилди.
Марказда аҳолини қабул қилиш, уларга қисқа муддатда хизмат кўрсатиш, туман ташкилотлари билан боғланиш, кутиш хоналари мавжуд бўлиб, маҳалла масъул ходимлари ишлаши учун ҳам замонавий ва инновацион хоналар ташкил этилган.
— Маҳалла тарбия ўчоғи, маҳалла ватан ичидаги кичик ватандир. Қадим-қадимдан маҳалла урф-одатлар, анъаналар, миллий қадриятларни авлодлардан-авлодларга етказувчи маскан, одамларнинг суянган, нажот истаган, давлатнинг кичик бир бўғини сифатида улуғланиб келган гўшаси бўлган, — дейди янги маҳалла маркази очилишида сўзга чиққан Фориш тумани ҳокими Абдивали Мустанов. — Шунинг учун маҳалла давлат ва жамият ўртасида ўзига хос бир кўприк бўлиб, юртимизда тинчликни таъминлаш, фаровонликни ошириш, олиб борилаётган ислоҳотларни татбиқ этиш, ёшларни ватанга содиқ қилиб тарбиялашда муҳим вазифаларни бажариб келмоқда.
Шунингдек, тадбирда «Э.Камолов» ва «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими совғалари, «Нарвон» ва «Боғдон» маҳаллаларига компьютер жамланмалари совға қилинди.
Толибжон ЭРГАШEВ,
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг