Фирибгарликда айбланган икки шахс Интерпол билан ҳамкорликда Жанубий Кореядан Ўзбекистонга қайтарилди

00:07 22 Октябр 2021 Сиёсат
540 0

Ўзбекистон Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИБ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда Интерпол каналлари томонидан катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.

Яқинда Сеул шаҳрида Ўзбекистондаги Интерпол ММБ, Тошкент вилояти ИИБ ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан белгиланган оғир жиноятларни содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган шахс қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИБ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда Интерпол каналлари томонидан катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси 1957 йилда туғилган Ж.Н. қўлга олинган.

Ж.Н. 2016 йилда фуқароларимиз ишончига кириб, алдов йўли билан Тошкент шаҳридан кўчмас мулк харидида ёрдам беришини ваъда қилиб, улардан олган пулларни мажбуриятларини бажармай ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бугунги кунда ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига топширилди ва энди улар қилмишлари учун судда жавоб беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?