Фирибгар чет тилини билиш ҳақидаги «CEFR B1» сертификатини олиб бериш учун 2500 доллар сўради

15:18 06 Август 2024 Жамият
659 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳрида «CEFR B1» сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати маълум қилган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда аниқланган.

Қайд этилишича, фуқаро С.Ш. фуқаролар Ф.Н. ва Н.А.га танишлари ёрдамида чет тилини билиш ҳақидаги «CEFR B1» сертификатларини олиб беришини ваъда қилади. Бу учун эса Ф.Н. ва Н.А.дан 2500 АҚШ доллари сўраган.

Фирибгар С.Ш. 1 500 АҚШ доллари ва 12,6 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 221-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, хорижий инвесторларнинг ердан фойдаланиш имконияти 25 йилдан 49 йилгача узайтирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер