Финляндия НАТО аъзолиги бўйича музокараларни тўхтатиб қўйишга қарор қилди

Иллюстратив фото
Финляндия ва Швеция Туркия билан НАТОга аъзо бўлиш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйиш керак. Худди шундай таклиф билан Финляндия бош вазири Пекка Ҳаависто чиққан.
«Уч томонлама музокараларга қайтишимиз ва ҳозирги вазиятдан кейин излар босилганида қаерда эканлигимизни кўришимиздан олдин тайм-аут керак», деди Ҳаависто.
Бундан кўриниб турибдики, Стокгольмда Туркия элчихонаси олдида Ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим ёқиб юборилган акциядан сўнг сиёсатчи бир неча ҳафталик танаффусга қарор қилган.
Аввалроқ, Туркия ҳукумати ушбу воқеадан кейин Швеция мудофаа вазири Пол Йонссоннинг Анқарага ташрифини бекор қилган эди.
Бундан ташқари, мазкур воқеа сабаб Туркия энди Швецияни НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Стокгольмдаги Туркия элчихонаси яқинида Ислом динининг муқаддас китоби — Қуръони Карим ёқиб юборилиши билан боғлиқ воқеадан сўнг Швеция НАТОга аъзолик масаласида Туркия ёрдамига умид қила олмаслигини айтди.
«Швециядаги, ҳаттоки дипломатик ваколатхонамиз яқинидаги бу нопок ҳаракатлар мусулмонлар, умуман, барча инсонлар, барча ҳуқуқ ва эркинликларни ҳақорат қилиш ҳисобланади», деди Туркия президенти.
Унинг сўзларига кўра, Швеция Шимолий Атлантика альянсига киришда «энди ёрдам кутмаслиги керак», чунки мамлакат «террорчиларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда».
Шу йилнинг 21 январь куни Даниянинг Ислом динига қарши «Stram Kurs» партияси раҳбари Расмус Палудан Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборди.
Акция шаҳар маъмурияти билан келишилган ва Палудан бундай чиқиш учун тўловни амалга оширган. Бундан ташқари, Стокгольм маъмурияти маҳаллий курдларга ҳам намойиш ўтказишга рухсат берган ва унда 50 га яқин одам йиғилган.
Акция ташкилотчисининг сўзларига кўра, у Туркия Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилаётганига норозилик сифатида мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқиб юборган. Аввалроқ Стокгольмда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг ҳайкали ёқиб юборилган акция ўтказилганди.
Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарнинг айтишича, турк ҳукумати Швеция ва Финляндия Анқара олдидаги мажбуриятларини бажаришини ҳамда бу каби ҳодисаларга тугатишини кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг