Эрдоған Швециянинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлашдан бош тортди
Фото: Global Look Press
Туркия энди Швецияни НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламайди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Стокгольмдаги Туркия элчихонаси яқинида Ислом динининг муқаддас китоби — Қуръон ёқиб юборилиши билан боғлиқ воқеадан сўнг Швеция НАТОга аъзолик масаласида Туркия ёрдамига умид қила олмаслигини айтди.
«Швециядаги, ҳаттоки дипломатик ваколатхонамиз яқинидаги бу нопок ҳаракатлар мусулмонлар, умуман, барча инсонлар, барча ҳуқуқ ва эркинликларни ҳақорат қилиш ҳисобланади», деди Туркия президенти.
Унинг сўзларига кўра, Швеция Шимолий Атлантика альянсига киришда «энди ёрдам кутмаслиги керак», чунки мамлакат «террорчиларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда».
Шу йилнинг 21 январь куни Даниянинг Ислом динига қарши «Stram Kurs» партияси раҳбари Расмус Палудан Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборди.
Акция шаҳар маъмурияти билан келишилган ва Палудан бундай чиқиш учун тўловни амалга оширган. Бундан ташқари, Стокгольм маъмурияти маҳаллий курдларга ҳам намойиш ўтказишга рухсат берган ва унда 50 га яқин одам йиғилган.
Акция ташкилотчисининг сўзларига кўра, у Туркия Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилаётганига норозилик сифатида мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқиб юборган. Аввалроқ Стокгольмда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг ҳайкали ёқиб юборилган акция ўтказилганди.
Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарнинг айтишича, турк ҳукумати Швеция ва Финляндия Анқара олдидаги мажбуриятларини бажаришини ва бу каби ҳодисаларга тугатишини кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг