Фарзандларимиз ҳар куни 10-15 чақирим узоқликдаги мактабга “такси”да қатнар эди — Гулчеҳра Жўраева

15:56 07 Август 2023 Жамият
253 0

Фото: “Халқ сўзи”

Муборак туманининг Истиқлол маҳалласи Янги қорақум массивида лойиҳа қиймати 16,7 миллиард сўмни ташкил этган мактаб биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тўрт қаватли, 660 ўринга мўлжалланган мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, замонавий ўқув-лабораториялари, компьютер синфлари, турли касбларни ўргатишга мослаштирилган махсус хоналар ҳамда қишки ва ёзги спорт майдончаларига эга.

— Бунга қадар Янги Қорқум массивида мактаб йўқ эди, — дейди Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулчеҳра Жўраева. — Натижада ушбу ҳудудда яшовчи мингдан ортиқ хонадонлар аъзолари фарзандларини йиллар давомида қўшни ҳудудлардаги мактабларда ўқитишди. Фарзандларимиз ҳар куни 10-15 чақирим узоқликдаги мактабларга “такси”да қатнар эди ва бу ота-оналар учун ҳам жуда оғриқли муаммо эди. Шу боис янги мактабнинг фойдаланишга топширилиши бутун маҳалла аҳли учун катта шодиёнага айланди.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?