Фарғонадаги портлашда 1 киши ҳалок бўлди, яна 4 киши жароҳатланган
Видеодан кадр
Аввалроқ Фарғона шаҳрида жойлашган «заправка»да катта ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий тафсилотларни эълон қилди.
Унга кўра, ҳодиса бугун, 17 декабрь куни соат 13:43 да Фарғона шаҳри Янги йўл МФЙ, Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШ шохобчасида юз берган. Ёнғинга суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнлар бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги оқибатида чақнаш содир бўлгани сабаб бўлган.
Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарувчилар соат 13:47 да етиб бориб, 14:02 да алангани ўраб олган ва 14:12 да батамом ўчирган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда яна 8 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб турибди.
«Вилоят ФВБ ходимлари, ҳокимлик, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари зудлик билан воқеа жойига чиққан ҳолда ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил этмоқда», дейилади расмий маълумотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг