Фарғонадаги «заправка»да катта ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Фарғона вилоятидаги «заправка»да катта ёнғин юз берди. Ҳудудий ФВБ берган маълумотга кўра, айни пайтда ёнғин қуршаб олинган.
«Ёнғинни ўчириш ишлари олиб бориляпти. Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ. Вазият назорат остида», – дейилади расмий хабарда.
Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, зарар миқдори ва жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади. Шундай бўлсада, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли видео ва фотолар орқали воқеанинг қай даражада жиддий тус олганини англаш мумкин.
Хусусан қуйидаги видеода АЁҚШ ҳудудида турган «Cobalt»нинг ёнаётгани тасвирланган. Турли норасмий манбалар машина ичида бўлган фуқаролар кучли портлаш ва ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда.
Мазкур расмдан ҳам кўринадики, кўнгиллилар ўтирган ҳолида ёнаётган одамни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг