Фарғонада уч нафар ўғри уйга кириб, 80 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирлади
Фарғона вилоятида 3 нафар ўғри уйга кириб, 80 миллион сўмдан ортиқ пул маблағларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
15 ноябрь куни Бешариқ туманидаги «Х.Дўстлиги» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унинг тушунтиришича, 14 ноябрь куни номаълум шахс унинг уйи калитларини олиб, ноқонуний равишда кириб, яшаш хонасидан 77 миллион сўм ва 350 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни уч нафар фуқаро содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ушбу моддага кўра, улар беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг