Фарғонада Хитой инвестицияси асосида трактор ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойлик инвестор Юан Янпин бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. Учрашувда Қувасой шаҳридаги саноат зонасида трактор ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилиши муҳокама қилинди. Умумий қиймати 100 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳанинг биринчи босқичига 30 миллион АҚШ доллар сарфлаш режалаштирилган.
Хитойлик ҳамкорлар билан ҳамкорликда аллақачон «Фарғона трактор ишлаб чиқариш корхонаси» рўйхатдан ўтказилди. Жорий йил якунига қадар «Тулпор» миллий бренди асосида турли русумдаги тракторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхона экологик барқарорлик тамойилларига амал қилган ҳолда фаолият юритади. Завод том қисмига 2 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга қуёш панеллари ўрнатилиб, корхонанинг ўзини электр билан мустақил таъминлаши таъминланади.
Икки босқичли лойиҳа доирасида дастлаб трактор ишлаб чиқариш заводи қурилади, кейинчалик эса бутловчи қисмлар тайёрлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш мақсадида Смарт технологиялардан фойдаланилади. Маҳсулотлар маҳаллий ва хорижий харидорларга етказиб берилиши режалаштирилган.
Дастлабки босқичда корхонада 250 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров лойиҳа қисқа муддат ичида ишга туширилиши лозимлигини таъкидлаб, масъулларга зарур кўрсатмалар берди. Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг