Фарғонада йилига 10 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади
Фото: Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”
Фарғона шаҳрида жойлашган кичик саноат зонасида электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
“Central Asia Motors” корхонаси Фарғона механика заводи ҳудудида фаолият олиб боради ва лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион долларни ташкил этади. Унинг 5 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағи, 5 миллион доллари банк кредити бўлса, қолган 40 миллион доллари тўғридан- тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.
2022 йилда якунланадиган лойиҳа доирасида 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, корхона тўлиқ қувватда ишга тушгач, йилига 10 минг электромобиль ишлаб чиқарилади.
Лойиҳа ташаббускорлари жорий йилнинг декабрь ойида дастлабки 4 та енгил ва 8 та юк электромобилини тест режимида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилиб, электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг